Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Месси, Роналду ёки Ибраҳимович?

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг декабрь ойида Лео Месси Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди ва фаолиятидаги 41-кубокни қўлга киритди. 35 ёшли аргентиналик футболчи клуб даражасида 37 та, терма жамоа сафида эса 4 та совринга эга. Шунчалик таъсирчан миқдордаги ғалабаларга қарамай, Лео ҳали ҳам футбол тарихидаги энг титулли футболчи эмас, лекин у рекордга жуда яқин қолди у бразилиялик Дани Алвесга тегишли (43 та соврин).

Мессидан ташқари, қисқа муддатда совринлар сони бўйича рекордчи бўлиш имконияти ҳали ҳам уч футболчида бор: Златан Ибраҳимович (32), Криштиану Роналду (34) ва Андрес Иньеста (37). Бироқ, Леода аниқроқ жиҳатлар бор - у мавсум охиридаёқ Алвесдан олдинга чиқиб олиши мумкин.

Биринчи кубокни "Барселона" билан Испания чемпионлигида қўлган киритган эди. Ўшандан бери аргентиналик совринсиз қолган икки йил бўлди - 2007 ва 2020 йилларда. Аммо энди Мессида ҳеч нарса ютмаслик имконияти йўқ, чунки “ПСЖ” ички совринларни ҳеч кимга бой бермайди ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга яқинлашмоқда. Бу мавсумда парижликлар учала совринга ҳам даъвогарлик қилмоқда: чемпионатда, Франция кубогида ва Чемпионлар лигасида. Лео ва унинг жамоасида Европадаги муваффақиятига имкониятлар етарлича бор. Агар “ПСЖ” треблни расмийлаштирса, Месси қамоққа олинган Алвесдан ўзиб кетади ва 39 ёшли бразилиялик яна совринлар ютиши даргумонлигича қолади.

Леодан ўзиб кетиш учун Криштиану Роналду нафақат яқин икки йил ичида "Ан-Наср" билан барча унвонларни қўлга киритиши, балки клуб билан шартномани яна бир неча мавсумга узайтириши керак бўлади. Португалияликнинг энг зўр ва энг юлдуз бўлиш истагини ҳамма билади, аммо Месси билан бўлган бу баҳсда у ғалаба қозона олмайдиганда ўхшайди.

Леога Златан Ибраҳимович ҳам яқинлашиши қийин бўлади. Швециялик супер-ҳужумчи жароҳати туфайли узоқ вақт майдонга тушмади ва унинг катта футболга қайтиши катта савол остида. Аммо у чемпионат ва Чемпионлар лигаси ўйинларида "Милан" учун бир неча дақиқа майдонга тушса ва "россонери" совринларни қўлга киритса ҳам, Мессини қувиб қайтиш учун имконият етарли бўлмаслиги аниқ.

Аргентиналик футболчини рақобатга қўйишга кутилмаганда яқин келган бу унинг собиқ жамоадоши Андрес Иньеста. Кимдир испаниялик футболчи фаолиятини анча олдин тугатган деб ўйласа керак, лекин аслида у маҳаллий “Виссел Кобе” учун Японияда ўйнамоқда.

Месси кимдан қўрқиши керак? Бу аллақачон ўзини кўрсатишга улгурган ва порлаб келаётган футболчилардир. Масалан, француз Кингсли Коман. Ярим ҳимоячи фаолияти бошиданоқ ўз мамлакатларида гегемон бўлган клублар - "ПСЖ", "Ювентус" ва "Бавария"да ўйнаган. Бунинг эвазига 26 ёшида у аллақачон 28 та кубокни қўлга киритган. Кингсли кейинги икки йил давомида клуб мукофотларини йиғишда давом этишини ва уларга терма жамоа билан муваффақият қўшиши мумкинлигини ҳисобга олсак, айнан у тез орада Лео учун даҳшатли тушга айланиши мумкин.

Киритилди: 09:50, 23.01.2023.
Ўқилди: 3215 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.