Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Фаол мухлис"лар диққатига!

Баҳо:
+3 | -

Cайтдаги фаолликни ошириш мақсадида ташкил қилинган “Фаол мухлис” танлови қандайдир сунъийликни келтириб чиқаришни таҳмин қилган бўлсак-да, баъзи хунук ҳолатлар етти ухлаб тушимизга кирмаганди. Таъкидлаш керакки, ушбу сайт “Фаол мухлис”ни аниқлайдиган сайт эмас, футбол хабарлари мунозара қилинадиган сайт. Баъзи мухлислар эса фақат ва фақат ушбу танловда ғолиб бўлиш ва бирор ютуққа эга бўлиш учун қимматли вақтларини ўтказаётганликлари ачинарли ҳол.

Биринчидан, ростан ҳам қимматли – чунки муборак рўзаи рамазон оиларида турибмиз. Бу пайтда арзимас совғани деб админларни ва бошқа фойдаланувчиларнинг асабларини ўйнаш керак эмас. “Арзимас” деб бекорга ёзмадик, ростан ҳам совға арзимас, танлов ютуғининг энг муҳим жиҳати ҳақиқатан ҳам “Фаол мухлис” номини оқлаш ва бошқалар олдида ушбу номга ҳақ қозонганлигини исботлаш эди. Кўпчилик юзерлар танлаган йўл билан эса ҳеч қандай эътибор ва хурмат қозонилмайди, демак фақат совға қўлга киритилади. Аслида сиз арзимайдиган совға эса у қанчалик қимматбаҳо бўлмасин, арзимасдир.    

Ҳаммани бирма бир санаб чиқиш шарт эмас, мисол учун ILHOMFCBFCP никидаги юзер эски бир хабарнинг архивига кириб, юзлаб бўш комментларга тўлдириб ташлабди. JOZEMOURINYO эса эрталабдан бери “тўтиқуш”га ўхшаб комментларини қайтариш билан овора. SHERMAT  битта комментни хамма хонага жойлаштириб чиққан, PAROL  билан ANDIJONFANAT нинг эса конференция иштирокчиларига саволлари кўпайиб кетган. Хуллас кимдир кўп, кимдир кам фаоллик билан очко йиғишга тушиб кетди, ачинарлиси, ҳозирги рейтингда илк 18 ўринни банд этган юзерлар таҳлилимизга кўра фақат очко олиш илинжида ёзишмоқда. Зеро икки кунда беш юздан ортиқ коммент ёзиш... Агар бу фаолият турига четдан баҳо берсангиз, фақат бир нарса дейиш мумкин – шармандалик. Ёки уларни бошланғич синф ўқувчилари деб таҳмин қилиб қўя қолишимиз бизнинг ҳам кўнглимизга таскин беради, лекин қанийди ростанам шундай бўлса. Келинг, ўзимизга ярашган ишни қилайлик.

Қарс икки қўлдан чиқади. Албатта, танловнинг у қадар мукаммал ташкил қилинмагани мана шундай ишларга йўл очди. Лекин бу ерда биз юзерларнинг вазиятни ва танлов шартларини тўғри тушунишларига умид қилгандик ва ишонгандик. Афсус. Кейинги ўн кунликларда танлов шартларини қайта кўриб чиқамиз ва мукаммаллаштиришга ҳаракат қиламиз.

Биринчи ўриниш эса давом этади. Ушбу мақоладан мақсад шунда эдики, сунъий очко талашиб, рақобатлашаётганларнинг қимматли вақтларини исроф қилмаслик учун ҳозирдан айтиб қўямиз – админлар томонидан сунъий деб баҳоланган ҳаракатлар эътиборга олинади ва танловга қўйилмайди.

Бугунги кун натижалари биноан шуни айтамизки, кучли 20 ликдан ҳам пастда бўлган  antivirus, newdizelplus, sardormusaev, Jadroo, RONNI, Voriskhan, lavezzi, Andalusia каби юзерлар “Фаол мухлис” танловининг ҳозирча фаворитлари бўлиб турибдилар. Танлов давом этади. Байрамингиз билан.

 Таҳририят

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:36, 18.08.2012.
Ўқилди: 11625 марта.
Фикрлар: 176 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.