Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Euro XI. Европада энг кўп гол ва ассист қайд этиб турган футболчилар ўн бирлиги

Баҳо:
+ | -

Ҳужумкор футболчилар одатда гол уради ёки голга ассистентлик қилади. Аммо айни дамда "Барселона", "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" каби топ жамоаларнинг футболчилари ҳар иккисини ҳам ажойиб равишда эпламоқда. Ҳозир, "Transfermarkt" портали маълумотларидан фойдаланган ҳолда кучли бешлик чемпионатларининг энг яхшиларини кўриб чиқамиз.


11. Хвича, "Наполи", – 16 та

"Наполи" Италияда ўзгача тўлқин ясади. Бунда ёзда "Рубин"дан харид қилинган Хвичани алоҳида таъкидлаш керак. Унинг ҳаракатлари билан неополликлар А серияда яққол пешқадамлик қилмоқда.

10. Коло Муани, "Айнтрахт" – 16 та

"Айнтрахт"да Коло Муанининг ўйинларини кузатиш барчага завқ бағишламоқда. Француз футболчиси Германияга ёзда, "Нант" таркибидан келганди. Ҳозирда у 5 та гол ва 11 та ассист билан жамоасини олға бошламоқда.

9. Жамал Мусиала, "Бавария" – 16 та

19 ёшли футболчи Лондондан олиб келинганди. Левандовски кетганидан кейин, Мусиала катта ўсишга эришди. Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобида 15 та ўйиндан кейин 9 гол ва 7 ассист мавжуд.

8. Жонатан Дэвид, "Лилль" – 16 та

Канадалик ҳужумчи мавсумни ўта кўтаринки ўтказмоқда. Унинг ҳисобида эса 19 та ўйиндан кейин 12 та гол ва 4 та ассист мавжуд. Унинг жамоаси бўлган "Лилль" эса Францияда 6 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамади. Бу жамоа мавсум охирида кучли тўртталикка киришни мақсад қилган.

7. Айван Тоуни, "Брентфорд" – 16 та

Англия терма жамоаси аъзоси ўзини голлар уришдан тия олмаяпти. "Арилар" ҳужумчиси ҳозирга қадар 13 та гол уришга эришди. Тоунининг ассистлари сони эса 3 тага тенг.

6. Харри Кейн, "Тоттенхэм" – 16 та

Ҳа, у норвегиялик гол машинаси эмаслиги рост. Аммо ҳаммамиз Кейн нималарга қодир эканини биламиз. "Тоттенхэм" ҳужумчиси 15 та ва 1 та ассистга эришди. Бу орқали у ҳар ўйинда ўртача 0,75 та гол урмоқда. Агарда у бўлмаганида, Кейн жамоасига қийин бўларди.

5. Виктор Осимхен, "Наполи" – 17 та

"МЮ" яқин кунларда Осимхен учун "совчи" жўната бошлаган эди ва бу бекорга эмас. Чунки "Наполи" мавсумни фантастик ўтказмоқда ва бунинг асосида Осимхен ётибди. 24 ёшли нигериялик 13 та гол ва 4 та ассист билан жамоасида етакчи бўлиб турибди.

4. Роберт Левандовски, "Барселона" – 17 та

Гарчанд "Бавария"ни ташлаб, "Барса"га келган бўлсада, Левандовски даражасида тушиш бўлмади. Натижаларида ҳам. У мавсум давомида 13 та гол ва 4 ассистни расмийлаштириб, улгурди. Польша терма жамоаси аъзосини тўхтатадиган куч эса, топилмаяпти.

3. Лионэль Месси, "ПСЖ" – 18 та

Мессининг "ПСЖ"даги биринчи мавсумини унутинглар. У ҳозир Жаҳон чемпиони ва парижликлар етакчисидир. Месси 8 та гол ва 10 ассистни расмийлаштиришга улгурди.

2. Неймар, "ПСЖ" – 21 та

Неймар ўтган ёзда Мбаппе сабаб жамоадан кетиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Бразилия терма жамоаси аъзоси бу ишга ажойиб тарзда жавоб бера олди. Неймар 17 та ўйинда 11 та гол ва 10 ассистга муаллифлик қилиб улгурган.

1. Эрлинг Холанд, "Манчестер Сити" – 28 та

Ҳали январь бўлишига қарамасдан, журналистлар Холанднинг АПЛдаги дебют мавсуми ҳақида тинмай гапиришмоқда. Норвегиялик Англияни титратиб ташлади. Ярим мавсумда 25 та гол ва 3 та ассист ҳаммасини ифода эта олади. Рекордларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 20:10, 24.01.2023.
Ўқилди: 2238 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.