Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Танловга: «Муҳаббат профессионалликка бошлайди»

Баҳо:
+1 | -

Танлов баҳона ҳар хил мақолалар кўпайиб кетмоқда. Уларнинг аксарияти (балки деярли барчаси) олий лига, терма жамоамиз ва умуман мамлакат футбол муҳитига нисбатан танқидий руҳдаги  мақолалардан иборат.

Қанчалик танқид қилмайлик, қанчалик айб қидирмайлик, айбдорларни топмайлик биз шунга лойиқмиз, бундан ортиғига эмас! Айнан ўта ланж, ғалабадан мағлубиятга мойиллиги юқори бўлган тарма жамоага, нотекис, остин-устин олий лигага, бир тийинга қиммат биринчи лигага лойиқмиз.

Бир куни маҳаллада бир гуруҳ футболсевар ёшларнинг суҳбатига гувоҳ булиб қолдим. Улар маҳаллий жамоамиз ўйинларини ёмонлаётган, футболчиларимиз тезлиги-ю тактикасини айтиб уларни “уч қўрғондан кўрсатаётган”, фақатгина биттаси жон-жахди билан жамоани ҳимоя қилаётган эди. “Ҳимоячи” бахсга нуқта қўйди:

− Сенларни гапиришга умуман ҳаққиларинг йўқ. Қачон жамоа ўйинини кўргани боргансан? Сен хақорат қилаётган жамоа учун бир тийин сарфлаганмисан? Ғалаба қилганда эл қатори хурсанд бўлишни ўрнига, э эртага барибир ютқазади дейдиган боласанлар, норози бўлишга ҳақиларинг борми?

Унинг гапларини умумий шовқин босиб кетди. Ҳамма ўзи билган маҳаллий футболчиларнинг маошлари ва агар ўша маошни ўзлари олишса қандай “кучли футболчи” бўлишлари мумкинлиги ҳақида зўр бериб гапирарди.

Кейинроқ у билан шу мавзуда гаплашиб қолганимда, “Командани яхши кўраман. Ўша эски стадионда ўйнаганда ҳам яхши кўрардим, ҳозир ҳам (эски стадионимизда табиий футбол бўлади, тўп дарахт шохларига тегиши ёки томга тушишими мумкин. Бунақанги Олий лига яна қаерда бўлиши мумкин деб болалар билан ҳазиллашардик)” деб таъкидлади. Ҳа, у футболни севади, журналистларимиз кўп маротаба айтиб ўтган профессионализм, маркетинг билан сариқ чақалик иши бўлмаслиги мумкин, у барибир ўз командасини севади. Уни ёмон гаплардан, ҳурматсизликдан асрашга ҳаракат қилади. Биз эса сиз билан фақат танқид қиламиз.

Яхшиси футболни чин дилдан севайлик. Севиклиларимизни асрайлик ва уларнинг ёнида бўлайлик. Мана шунинг ўзи ҳамма нарсага қодир. Мана шунинг ўзи профессионализмни ҳам, маркетингни ҳам олиб келади.

“Jadroo” никли мухлис, Рустам Ёдгоров.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:13, 19.08.2012.
Ўқилди: 4789 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5548]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5118]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4155]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3466]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3069]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3023]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2554]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2491]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2484]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик