Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания кубоги 1/4 финалида “Реал”га қарши ўйин арафасида рақиб ҳақида гапирди.
"Биз "Реал Мадрид"ни жамоа сифатида кўрамиз. Уларда яхши футболчилар кўп. Рақибга муаммо туғдириш учун ўз ўйинимизга содиқ қолишимиз керак. "Реал Мадрид"да фақат битта ўйинчини ажратиб кўрсата олмайман, бу клуб учун кўп ўйинчилар муҳим. Бу жуда рақобатбардош жамоа. Биз уларни мағлуб этиш учун бор иштиёқимизни ва хоҳишимизни кўрсатишимиз керак. Тактика? Айтсам, рақиблар билиб олишади.
Мураббий Анчелоттига келсак, мен у билан учрашиб, ундан кўп нарсаларни ўрганишни жуда хоҳлардим. Менга Карло яхши одамдек туюлади", — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.
Испания кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" учрашуви эртага, 26 январь куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.