Премьер-лигада «шаҳарликлар» ҳужумчиси Холанд ҳақида кўп гапирилмоқда. Монстр яна хет-трик қайд этди. Англия чемпионатидаги тўртинчи хет-трик! Норвегиялик доимий равишда қандайдир рекордларни ўрнатмоқда. Гап энди лиганинг бир мавсумидаги голлар сони ҳақида кетади.
Турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар - Салоҳ 32 та гол (38 лига ўйинида) ва Ширер/Коул 34 гол (42 лига ўйинида). Холандда 20 турдан кейин 25 та гол бор. Агар у бундан кейин қандайдир жароҳат олмаса мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлиши аниқ. Энди барча эътибор ушбу ғайритабиий спектаклга қаратилади. Бироқ яна бир истеъдод соҳиби Харри Кейн бир чеккада қолиб кетмоқда. «Тоттенхэм» ҳужумчиси яна ажойиб мавсумни ўтказмоқда, аммо Холанд туфайли ҳеч ким буни сезмаяпти. Кейн 16 гол билан лиганинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлиб, умуман олганда барқарорлик намойиш этмоқда. Англия чемпионатида у майдондаги дақиқалар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Тўғри, бу ерда «Тоттенхэм» барча жамоаларга қараганда кўпроқ ўйин ўтказганлиги муҳим. «Тоттенхэм»нинг сўнгги ўйини ҳақида қисқача: Конте жамоаси ўйин борасида «Фулхэм»дан ёмонроқ эди, камроқ вазиятлар яратди, аммо Кейн йўқ жойдан гол урди - жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Агар биринчи даврадаги «Фулхэм» билан ўйинни оладиган бўлсак, у ердаги ғалаба голи ҳам Кейн ҳисобига ёзилган. Ҳужумчида қандай барқарорлик борлиги ҳақида аллақачон гапирган эдик. Қандай қилиб у ортиқча вазнга эга бўлганлиги учун «Арсенал»дан ҳайдалган ва ҳатто тезликни ошириш учун анатомияни ўрганди. Ўтган турдаги гол Кейнга Жимми Гривзнинг «Тоттенхэм»даги голлари бўйича рекордига эришиш имконини берди. Иккаласида ҳам энди 266 тадан гол бор.
1882 йилда ташкил топган клуб тарихида ҳеч ким улардан кўпроқ гол ура олмаган. Шубҳасиз, Кейн тез орада ягона рекордчига айланади. Шундан сўнг, ҳужумчи бир ярим йил аввал машғулотларни ўтказиб юбориб, бор кучи билан «Сити»га отланганини ҳамма унутади. Кейннинг клубдан кетиш мавзуси яна долзарб тусга кирди. «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» уни қўлга киритмоқчи. Иккала жамоада ҳам сифатли марказий ҳужумчи етишмаслиги аниқ. Шу билан бирга, Харрининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Келажак ҳақида қарор қабул қилиш керак бўлган пайт келади - шартномани янгилаш ёки ушбу мавсумдан кейин кетиш. «Тоттенхэм»нинг асосий ўйинчисида шартномани бир йиллик муддатдан яна олдинга узайтириш варианти турибди ва у кетишни истамайди. Бу катта муаммо бўлади, чунки футболчи текинга жамоани тарк этишга яқин. The Athletic хабарига кўра, музокаралар айни дам давом этаётгани йўқ, лекин Кейн аллақачон шартномани узайтиришга интиляпти. Агар у ҳозир кетмаса, кейин ҳеч қачон топ-клубга ўтолмаса керак. Кейн мисолида бу ҳеч қачон кубок ютмасликни ҳам англатиши мумкин. Ўйинчининг статуси учун бу ғайритабиий ҳол. Кубокларга келсак, «Тоттенхэм»нинг ҳечам омади келавермайди. Афтидан, жамоа ҳар доим натижани кафолатлайдиган мураббийни ишга олгандек кўринади. Бироқ, Конте учун ишлар яхши кетмаяпти. Кўриниб турибдики, бу сафар клуб Чемпионлар Лигаси зонасида ҳам эмас («Тоттенхэм» айни дам бешинчи ўринда). Аммо жамоа учун Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш бир пайтлар чемпионликдан кўра анча осонроқ эди. 2019 йилда улар финалда чиқишди, аммо «Ливерпул»га ютқазишди.
Англиядаги кўплаб экспертлар Кейннинг кетиш вақти келганини таъкидламоқда. Мисол учун, Рио Фердинанд тўғридан-тўғри буни айтди: «Кейн бу жамоа билан ҳеч нарса ютолмайди». Пол Мерсон ҳам ҳужумчини «Манчестер Юнайтед»га ўтишга чақирмоқда. Бу ерда, умуман олганда, асосий савол: ҳеч бир унвонсиз ҳам футболчи буюк бўлиши мумкинми? Жеррарднинг мисоли бор, у ҳеч қачон Премьер-лигада чемпион бўла олмаган. Тўғри, у Чемпионлар лигаси ва бошқа турнирларда ғалаба қозонган. Ҳозирги кунда муваффақият одатда унвонлар билан ўлчанади. Аслида, диққатни бошқа нарсага қаратиш қийин. Шунга қарамай, улар эслаш керак бўлган ягона нарса эмас. Кўриниб турибдики, Кейн «Тоттенхэм» афсонасига айланади. У садоқат билан эслаб қолинади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам, у охирида қандай қарор қабул қилишидан қатъи назар, танқидда бўлиши аниқ.