«Эвертон»нинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
«Ўтган йили «Эвертон»га келганимда, биз қийин аҳволда эканлигимизни билардим ва ўтган мавсумда жамоани Премьер-лигада сақлаб қолишда иштирок этган барчанинг ажойиб меҳнати ва қўллаб-қувватлаши билан доимо фахрланаман.
Бутун клуб йиғилганда ўз ролини ўйнаган барчага раҳмат. «Кристал Пэлас»га қарши кечган ақл бовар қилмас оқшомни ҳеч қачон унутмайман.
Барча «Эвертон» аҳлига мен, ходимларим ва оиламни қабул қилганликлари учун раҳмат айтмоқчиман. Биргаликда яхшироқ иш қила олмаганимиздан хафаман ва барча ўйинчиларга энг яхши тилакларимни тилайман», — деди Лэмпард.
23 январь куни «Эвертон» Лэмпардни клуб бош мураббийлигидан бўшатилганини эълон қилди. У ўтган йилнинг январь ойидан буён жамоада ишлаётган эди.