Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Онлайн викторина-5» саволлари

Баҳо:
+ | -1

Ҳозиргина “Онлайн викторина”нинг 5-босқичи бошланди. Викторина соат 13:00га қадар давом этади. Ҳозирча ҳар сафарги танловда 100 дан ортиқ мухлислар иштирок этиб келишмоқда. Биз эса янада кўпроқ мухлисларнинг иштирок этишини истардик. Қуйидаги берилаётган саволлар бугун эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Саволлар қизиқарли ва ўз билимингизни синаб кўриш қизиқ бўлса керак. Сайтда рўйхатдан ўтинг ва викторинада иштирок этинг.

Эслатиб ўтамиз, ушбу викторина совринли. Ғолиб албатта совға билан тақдирланади. Саволларга жавоб бериш учун “Викторина” саҳифасига ўтинг: мобиль версия орқали ва компьютер орқали.

“Онлайн викторина-5” саволлари:

1. Тўп бурчакдан ўйинга киритилаётганда, рақиб футболчисининг дарвозабон ёнида туриши ўйин қоидаси бузилган ҳисобланади, агар:

  • Дарвозабонни ушлаб олса ва унинг ҳаракатига тўсқинлик қилса
  • Дарвозабон ёнида туришининг ўзи қоида бузилилиши ҳисобланади
  • Дарвозабон ёнида битта ўйинчи туриши мумкин, икки нафар ўйинчи туриши мумкин эмас


2. Туман тушган ҳолатда бош ҳакам ўйинни бошлаш (давом эттириш) мумкинлигини қандай аниқлайди?

  • Марказий чизиқ ва ён чизиқлар кесишган нуқтага келиб, дарвозалар ва бурчак байроқларининг кўринаётганига аҳамият беради.
  • Майдон марказига келиб, дарвозалар ва бурчак байроқларининг кўринаётганига аҳамият беради.
  • Дарвоза устунлари ўртасида туриб, қарама-қарши дарвозанинг кўринаётганига аҳамият беради
  • Барча жавоблар тўғри


3. Жарима майдончаси ичида баҳсли тўп ўйинга киритилганидан кейин, тўп ерга ташланиши билан дарвозабон уни қўли билан ушлаб олди. Ҳакамнинг қарори?

  • Ўйин давом эттирилади
  • Баҳсли тўп қайтадан ўйин киритилади
  • Эркин зарба белгиланади
  • Пенальти белгиланади


4. Тўп "А" жамоа жарима майдончасида бўлишига қарамай, "В" жамоа ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига атайлаб зарба берди. Ҳакам қандай қарор чиқаради?

  • Ҳимоячини майдондан четлатиб, "В" жамоа дарвозасига пенальти белгилайди
  • Ҳимоячини майдондан четлатади ва "В" жамоа дарвозаси томон жарима майдончаси ичида эркин зарба белгилайди
  • Ҳимоячини майдондан четлатади; ўйинни тўхтатган пайтда тўп қаерда бўлган бўлса, ўша жойдан баҳсли тўп ўйинга киритилади
  • Ўйин тўхташини кутади ва ҳимоячини майдондан четлатади


5. Жаҳон чемпионати финал босқичларидан қатнашган дарвозабонлар ичида, италиялик машҳур дарвозабон Жанлука Палюкани бошқалардан ажратиб турадиган бир кўрсаткичи бор. Қандай кўрсаткич ҳақида гап кетмоқда?

  • Финал босқичларида барча ўйинларни алмаштиришларсиз тўлиқ ўйнаган
  • Жаҳон чемпионати финал ўйинида икки бора рақибининг пенальтисини қайтара олган
  • ЖЧ финал босқичларида ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабон
  • ЖЧ финал босқичида қизил карточка олган илк дарвозабон


6. Ҳимоячиларидан бири жарима майдончаси ташқарисида тўпни оёғи билан баландга кўтариб, шеригига узатди. Иккинчи ҳимоячи эса боши билан тўпни дарвозабонга узатди ва дарвозабон уни қўли билан ушлаб олди. Ҳакамнинг қарори?

  • Ўйин давом эттирилади, чунки қоида бузилмаган
  • Ўйин тўхтатилади ва дарвозабон тўпни ушлаган жойдан эркин зарба белгиланади
  • Ўйин тўхтатилади, ҳимоячилар огоҳлантирилади ва ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатган жойдан эркин зарба белгиланади
  • Ҳимоячилар ва дарвозабон огоҳлантирилади ҳамда баҳсли тўп ўйинга киритилади


7. Жонли деворда турган футболчилардан бири жарима зарбаси тепилаётган пайтда шеригининг елкасига таянган ҳолда баланд сакради ва тўпни бош билан қайтарди. Ҳакамнинг қарори?

  • Ўйин давом эттирилади
  • Футболчи огоҳлантирилади ва шеригининг елкасига таянган жойдан эркин зарба белгиланади
  • Футболчи огоҳлантирилади ва жарима зарбаси қайтадан амалга оширилади
  • Футболчи огоҳлантирилади ва шеригининг елкасига таянган жойдан баҳсли тўп ўйинга киритилади


8. Ушбу машҳур футболчинининг онаси уни ёшлигида дарвозабон бўлишини истаганди. Унинг турмуш ўртоғи эса бошқа жамоа мухлислик қилгани учун ўйин пайтида роса ҳуштакбозлик қилган. Ушбу футболчи бир неча маротаба аёллар учун чоп этиладиган журналларда энг чиройли футболчи, энг чиройли эркак номинацияларида ғалаба қозонган. Орадан йиллар ўтиб, футболчи ўзи орзу қиладиган барча совринларни қўлга киритди. Гап қайси футболчи ҳақида кетаётганини топишга уриниб кўринг.

  • Алесандро Дель Пиеро
  • Девид Бекхэм
  • Рауль
  • Хави


9. Жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси белгиланди. Ҳакам ўзининг рухсатисиз жарима зарбасини тепмасликни таъкидлади ва жонли деворни ўрнатаётган пайтда футболчи жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячи эса тўпни қайтариб юборди. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?

  • Ўйин давом эттирилади ва ўйин тўхтагандан кейин жарима зарбасини тепган футболчига огоҳлантириш беради
  • Ўйин тўхтатилади, футболчи огоҳлантирилади ва жарима зарбаси қайтадан тепилади
  • Ўйин тўхтатилади, футболчи огоҳлантирилади ва рақиб жамоа эркин зарба тепади


10. Пенальти амалга оширилмоқда. Жарима зарбаси тепмоқчи бўлган футболчининг жамоадоши югуриб келди ва товони билан зарба бериб, гол урди. Ҳакам қандай қарорга келади?

  • Голни ҳисобга олади
  • Ўйинчини огоҳлантириб, пенальтини бошқатдан тепиш кераклигини кўрсатади
  • Ўйинчини огоҳлантириб, рақиб жамоага эркин зарба тепиш ҳуқуқини беради


11. Дарвоза олдидан эркин зарба билан тўп ўйинга киритиляпти. Тўп ҳали жарима майдончасини тарк этмасидан туриб, рақиб ҳужумчиси жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячи уни жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳакамнинг қарори?

  • Ҳимоячи огоҳлантирилади (сариқ ёки қизил карточка) ва эркин зарба қайтадан амалга оширилади
  • Ҳимоячи огоҳлантирилмайди ва эркин зарба қайтадан амалга оширилади
  • Ҳимоячи огоҳлантирилади (сариқ ёки қизил карточка) ва пенальти белгиланади
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:01, 20.08.2012.
Ўқилди: 8220 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.