“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне Испания Кубоги чорак финали “Реал”га қарши ўйиндан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.
“70-дақиқага қадар яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Шундан сўнг Себальос қўполлик ишлатди ва иккинчи сариқ карточкани олмади. Бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Кейинчалик Савичга қизил кўрсатилди ва биз бир киши кам бўлиб қолдик.
Родригонинг голи қойилмақом индивидуал маҳорат. Унгача "Атлетико" ажойиб ўйин кўрсатаётган эди, бироқ камчилик бўлиб қолганда устунликни сақлаб қолиш қийин. Жамоа мен хоҳлаган ўйинни намойиш эта олди. Афсуски, омад биздан юз ўгирди”, — дейди Симеоне.
“Матрасчилар” Испания Кубоги чорак финалида “Реал”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини якунлади.