Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Килиан Мбаппега энди “ПСЖ” керак эмасми?

Баҳо:
+ | -

Париж клуби раҳбарларига юлдузнинг хатти-ҳаракати ёқмагани аниқ.

Килиан Мбаппенинг "ПСЖ"дан "Реал"га ўтиши ҳақидаги достон давом этмоқда. Афтидан, сўнгги пайтларда форвард бугунги кунидан кўра кўпроқ келажаги ҳақида ўйлаётгандек бўлди. Бу ҳафта француз ғалати вазиятга тушиб қолди.

Мбаппе “ПСЖ” тадбирида вақтини “Реал”га бағишлади!

26-январ, пайшанба куни “ПСЖ” Strong3r фонди билан биргаликда катта хайрия гала-концертини ўтказди. Тадбирга Париж клубининг барча ўйинчилари таклиф қилинган, бироқ рўй бераётган воқеалар ҳаммани ҳам ўзига мафтун этмади.

Шундай қилиб, икки дўст - Килиан Мбаппе ва Ашраф Ҳакимий ёнма-ён ўтириб, зиёфат ўрнига Испания кубоги доирасидаги "Реал Мадрид" - "Атлетико" учрашувини томоша қилишди. Интернетда "ПСЖ" ҳужумчиси ва ҳимоячиси Килианнинг телефонида трансляцияни томоша қилаётган видео тарқалди.

Айни пайтда, Тhe Athletic манбасининг таъкидлашича, Килиан келаси ёзда "Реал Мадрид"га ўтишни жиддий ўйлаяпти. Нашрнинг ёзишича, Мадрид клуби ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда, бироқ бу трансфер ОАВда муҳокама қилинишини истамаяпти ва шунинг учун ҳам шахсий ва ошкора унинг имкониятини инкор этмоқда. "Реал Мадрид" ва Мбаппе алоқани давом эттирмоқда. ЖЧдан кейин томонлар трансфер сари ҳаракат қила бошлади. "ПСЖ" ўзининг юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилишини билади, шунинг учун ҳам француз клуби ва ҳужумчи ўртасида кескинлик бор.

"Реал Мадрид" Килианнинг француз клубидаги ўзига хос мавқеидан, хусусан, "ПСЖ"да қарор қабул қилишдаги таъсиридан чалғитиши мумкин. Худди шу манбага кўра, Флорентино Перес уни сотиб олишга пул топади.

Қизиқ, Испания суперклуби Килиан Мбаппега эргашиб, Ҳакимийнинг трансферини расмийлаштиришга ҳаракат қиладими? Ҳозир бу ҳақда ҳеч қандай миш-мишлар йўқ, аммо сўнгги пайтларда Даниэл Карвахал тез-тез жароҳат оляпти, Мадрид клубида эса бундай даражадаги ўринбосар йўқ. Тўғри, "ПСЖ" катта эҳтимол билан марокашлик билан хайрлашмайди. Шуни унутмаслик керакки, Ашрафнинг “Реал” билан мустаҳкам алоқаси бор. Футболчи Мадрид тарбияланувчиси ҳисобланади.

Киритилди: 18:41, 29.01.2023.
Ўқилди: 8103 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.