«Милан» ҳужумчиси Оливье Жиру А Сериянинг 20-тури доирасидаги «Сассуоло»дан учралган мағлубият (2:5) ҳақида фикр билдирди ва ўз жамоасини ушбу омадсиз серияни бузишга чақирди.
«Бу биз учун қийин давр, лекин биз айни дам барча бирлашиши керак. Бизни мухлислар қўллаб-қувватлаяпти, буни кўрдик ва улар учун майдонда ҳамма нарсани бермоқчимиз, чунки улар бунга лойиқ.
Ҳозир кўпроқ ишлашимиз ва диққатимизни жамлашимиз керак. Биз ўйинларга тўғри тайёргарлик кўрамиз, муваффақиятга эришмоқчимиз, аммо бу етарли эмас», - деди Жиру.