Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансфер ойнасидаёқ "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони харид қилмоқчи.
Фабрицио Романо хабарига кўра "Арсенал" Кайседо учун 70 миллион фунт стерлинг+бонус миқдоридаги яхшиланган таклифни юборишни кўриб чиқмоқда.
"Брайтон" футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.
Аввалроқ Кайседо "чағалайлар" мухлислари билан хайрлашгани клуб раҳбариятига ёқмаган эди.