Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Рекордчи дебют

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги ЖЧда Килиан Мбаппе укаси билан майдонга тушиши мумкин.

Қатар мундиали даврида клуб футболида пауза юзага келган бўлсада, кўпчилик футболчилар вақтларини машғулотлар ва ўртоқлик учрашувлари билан ўтказишди. Жумладан, «ПСЖ» «Париж» билан куч синашди. Пойтахтдан 20 чақирим узоқликда жойлашган Ооредоо ўқув марказидаги беллашув 2та 30 дақиқалик бўлим форматида ўтди. «ПСЖ»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етган баҳснинг 16-дақиқасида Норди Мукиэле ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Исмоил Гарби фарқ­ни оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Юнус ал Ханна ўзи истамаган ҳолда автогол муаллифига айланди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида эса муҳим воқеа юз берди - «ПСЖ» таркибида Килиан Мбаппенинг укаси Итан майдонга туширилди. 15 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг дебют учрашувида 15 дақиқа тўп сурди. Келинг, у билан яхшироқ танишиб олайлик.

Итан Мбаппе Бўлажак Марко Вераттими?

Кичик Мбаппе 2006 йилда туғилган, 29 декабрда 16га чиқди. Футболдаги фаолиятини у «Бонди» клубида бошлаган, 2017 йилнинг ёзида акаси ортидан «ПСЖ»га ўтганди. Ўтган мавсумда Итан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоасида тўп суриб, 15та ўйинда 4та гол урди. 2021 йилнинг ёзида кичик Мбаппе «ПСЖ» билан 3 йиллик шарт­номани расмийлаштирди ва 19 ёшлилар жамоасига ўтди.

Пойтахт жамоасининг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган «Труа»га қарши октябрдаги беллашувдан ке­йин Итан илк марта асосий жамоа машғулотида иштирок этди. Уни бош мураббий Крис­тоф Гальте таклиф этганди. Марко Верратти ва Витиньянинг йўқлигида 56 ёшли мутахассис Килианнинг укасини синовдан ўтказишга қарор қилганди. Итан - «ПСЖ» академиясининг келажаги порлоқ тарбияланувчиларидан бири.

Жорий мавсумда кичик Мбаппе УЕФА ўсмирлар лигасида дебютини нишонлаб, 5та учрашувда тўлиқ тўп сурди ва 2та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Итан тўпни назорат қилиши, юксак техникаси ва чап оёғида зўр ўйнаши билан ажралиб туради. У кўпинча Марко Верраттига қиёслашади: у ҳужумларни аъло даражада ривожлантиради, тўп учун курашганда марказий ҳимоя чизиғига қадар ортга чекинади.

«Труа»га қарши ўйиндан кейин Итан ўз имкониятидан фойдаланишга муваффақ бўлди. У 2-3 йилдан ке­йин асосий таркибда порлайдиган «ПСЖ» академиясидаги янги юлдузча. Асосийси, 2024 йилда шартнома муддати ниҳоясига етадиган ноёб иқтидорни қўлдан чиқариб юбормаслик», - дейишди Франциянинг Le Parisien газетаси журналист­лари.

Қизиқ, Лига1 таркибида акаси билан ёнма-ён тўп суришга Итан улгурармикан? Килианнинг «Реал»га ўтиши хусусидаги миш-мишлар тобора авжига чиқмоқда. Укаси энди 16га чиққанини инобатга олганда, майдонда уларни битта жамоада кўришнинг иложи йўқдек. Бўлажак ЖЧда иштирок этиш имконияти эса Итанда бор - у пайтда ёш иқтидор 19ни қоралаб қўйган бўлади. Акаси бу ёшда футбол тождори бўлганди, энди укаси билан ҳамкорликда курашиши мумкин.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:08, 30.01.2023.
Ўқилди: 2085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.