«Фламенго» ярим ҳимоячиси Матеус Франкани «Ньюкасл»га сотишдан бош тортди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Инглиз клуби футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилган, бироқ «қизил-қоралар» раҳбарияти бу келишувдан бош тортган.
«Ньюкасл» футболчига қизиқиш билдирмоқда, бироқ ортиқча тўлашга тайёр эмас ва трансфер суммасини 5 миллиондан кўп бўлмаган миқдорда оширишга рози.
Матеус «Фламенго» тарбияланувчиси, у жамоа учун 29 ўйинда 7 гол урган.