«Ницца» «Лорьян» ҳужумчиси Терем Моффи учун 25 миллион евро тўлайди, деб ёзди инсайдер Николо Скира Твиттерда. 23 ёшли нигериялик футболчи 2027 йилгача шартнома имзолайди.
Нигерия терма жамоаси футболчисининг «Лорьян» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Ҳужумчи жорий мавсум чемпионатда 12 та гол урди ва Килиан Мбаппе (13 та гол) дан кейин лигада иккинчи тўпурар бўлиб турибди.