"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти қанот яримҳимоячиси Нанини сотиб юбормоқчи бўлиб турибди, дея хабар беради The Sun нашри клубдаги манбага таяниб.
Айни пайтда Нани клуб билан шартномасини узайтирмоқчи, аммо португалиялик катта маош сўрамоқда. Клуб эса футболчи талабларини бироз туширса, у билан тўрт йиллик шартнома тузмоқчи.
Ўтган мавсумнинг якунида Нанининг жисмоний ҳолати клубагиларни қониқтирмаган, бунинг устига унинг Англия чемпионатининг биринчи турида "Эвертон" билан ўйиндаги (0:1) ҳаракатларини ҳам яхши деб бўлмайди.
"Агар футболчи талабларини туширмаса, клуб яқин кунларда уни жиддий нархли трансферга қўяди. Уни ҳеч ким арзимас пулга сотмайди", - дейилади манбада.
Таъкидлаш жоиз, Нанига "Зенит" қизиққан ва ўтган ҳафтада манкунианликларга 25 млн фунт (31 млн доллар) таклиф қилган.













