"Ноттингем Форест" ва "ПСЖ" клублари дарвозабон Кейлор Наваснинг трансфери билан яна боғланишди.
Инглиз клуби трансфер ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганида коста-рикалик футболчи учун асосий даъвогарга айланди, бироқ кейинроқ шартнома музлатиб қўйилди. Sky Sports хабарига кўра, энди "ўрмончилар" яна 36 ёшли дарвозабонни мавсум охиригача ижарага олишга ҳаракат қилишмоқда.
Кейлор Наваснинг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасида ўзини синаб кўрмоқчи.