Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Мурод Отажонов: «Пахтакор»ни кубок финалига олиб чиқишмоқчи шекилли»

Баҳо:
+1 | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бунёдкор” клуби катта мураббийи Мурод Отажонов иштирок этди.

— Миржалол шамоллаб қолганди, ҳозир укол оляпти. Шунинг учун матбуот анжуманига кела олмади. Бугунги ўйинни барчангиз кўрдингиз. Дерби деймиз, бошқа нарса деймиз... Айтинглар, бугун “Пахтакор”нинг нечта ўйинчиси майдондан четлатиши керак эди? 2та ёки 3та? Дақиқама-дақиқа айтиб беришим керакми? Балки Ўзбекистон учун ОЧЛга “1+1” кўринишида жой ажратиладиган деган маълумот бордир. Шунинг учун “Пахтакор” Кубокка катта эътибор қаратгандир.

— Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” ўз имкониятларидан паст фойдаланди. Бу борада фикрингиз.
— Кубок ва чемпионат ўйинлари бутунлай бошқача мусобақа. Ҳар бир жамоа дастлабки ўйинда кам гол ўтказиб юборса, жавоб ўйинида яхши бўлади. Иккинчи бўлимда “Пахтакор” ҳисобни ушлаб қолишга ўйнади. Рақиб биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби етарли деб ҳисоблади, шекилли.

— “Пахтакор” асосан шижоат эвазига, спорча жаҳл билан тўп сурди. Айрим вазиятларда қўполликлар ҳам ишлатди. “Бунёдкор” футболчилари эса қандайдир руҳсиз ҳаракат қилгандек бўлди.
— Руҳият борасида муаммо йўқ. “Пахтакор”нинг барча футболчилари Ўзбекистон терма жамоаларида тўп суради. Улар ўзларини кўрсатишлари керак. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлари бугун ўйинни кузатишди. Бу футболчиларга қўшимча стимул. Ўйин бошида мана бундай ҳакамлик бўлиб турганидан кейин бизнинг футболчиларнинг руҳи тушган бўлиши мумкин.

— “Пахтакор”ни атайлаб финалга олиб чиқишмоқчи деяпсиз. Агар сизда аниқ жавоб бўлса, бунинг тепасида ким турибди? Федерациями ёки “Пахтакор”?
— Мен Федерация дея олмайман. Менда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Балки бошқа сабаби бордир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:21, 22.08.2012.
Ўқилди: 6198 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.