"Челси" бу қишда харидларга топ-4 лигадаги клубларни қўшиб ҳисоблагандан кўра кўпроқ маблағ сарфлади.
Лондон клуби қишки трансфер ойнасида янги харидлар учун тахминан 323 миллион фунт сарфлади.
Давид Фофана (10 миллион фунт), Андрей Сантос (18 миллион фунт), Беноит Бадиашиле (35 миллион фунт), Жоау Феликс (9,7 миллион фунт ижара тўлови), Михаил Мудрик (88,5 миллион фунт), Нони Мадуэке (29 миллион фунт) , Мало Гюсто (26,3 миллион фунт) ва Энцо Фернандес (106,8 миллион фунт) жамоага қўшилди.
"Челси"нинг бир ўзи Ла Лига, А Серия, Лига 1 ва Бундеслигадаги барча клублардан кўпроқ пул сарфлади.