Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун Эрон термасининг ёрдамчи мураббийи – Маркар Оғажаниан пойтахт Тошкентга ташриф буюради.
Эрон миллий терма жамоасида Карлуш Кейрушга ёрдамчилик қилаётган мутахассис «Осиё йўлбарслари» ҳақида маълумот тўплаш учун келаётганини тушуниш қийин эмас. Боиси 16 октябрь куни бўлиб ўтадиган 5-турда Эрон айнан Жанубий Кореяга қарши саф тортади.
Бунга қадар Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийларининг ҳам Тошкентга ташрифи ҳақида маълумот бергандик. Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини шунингдек ОФК ҳакамлар департаменти бошлиғи ҳам кузатишини инобатга олсак, унга бўлган қизиқиш анча катта эканини пайқаш қийин эмас.