Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

«Бу ақл бовар қилмас жанг бўлди». «Челси» Энцо Фернандес трансфери билан тўлиқ икки кун овора бўлган, келишув сўнгги дақиқаларда имзоланган

Баҳо:
+ | -

Италиялик журналист ва инсайдер Фабрицио Романо аргентиналик футболчи Энцо Фернандеснинг “Челси”га трансфери тафсилотлари ҳақида гапирди.

“Бенфика” ярим ҳимоячиси трансфер ойнасининг сўнгги кунида АПЛ учун рекорд нарх бўлган 121 миллион евро эвазига “Челси” сафига ўтди.

Журналистнинг маълум қилишича, клублар ўртасидаги музокаралар қийин ўтган ва 20 соатдан ортиқ давом этган. Энцонинг “Челси”га ўтиш истаги ҳал қилувчи фактор бўлган.

“Трансфер ойнаси очилган январнинг бошида футболчи трансфер тезроқ амалга ошиши учун турли йўллардан фойдаланган: машғулотларни ўтказиб юборган ва қўйиб юборишларини талаб қилган.

Ойнинг сўнгги кунларида музокаралар қайта тиклангач, Фернандес профессионалларга хос ҳаракат қилган ва "Бенфика" президентига вазиятни тўғри тушунтирган. Бу ҳал қилувчи ролни ўйнаган, сабаби Руй Кошта трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларигача таклифларни қабул қилишни истамаган.

Ой давомида "Челси" турли таклифлар билан чиққан — 85 миллион евро, 100, 120 — бироқ "Бенфика" барчасига рад жавобини берган. Томонлар трансфер ойнасининг сўнгги кунига келиб келишувга эришган.

30 январь кунги 20 соатлик музокаралардан кейин томонлар келишувга деярли эришган, бироқ "Бенфика" президенти ўша вақтда ҳам якуний қарор борасида бир тўхтамга келмаган. "Челси" туни билан жавоб кутган, аммо португал жамоаси розилик бермаган.

31 январь куни яна 20 соат музокара ўтказилган ва сўнгги дақиқаларга келиб келишув амалга ошган. "Челси" 120 миллион еврони тўлашнинг олти хил вариантини илгари сурган.

Футболчи ва Лондон клуби ўртасидаги шахсий шартномани имзолаш жараёни кўп вақт олмаган, сабаби томонлар аввалроқ бу борада келишиб қўйган.

Асосий тўсиқ "Бенфика" президенти бўлган, у футболчини олиб қолишни истаган. Музокараларда "Челси"нинг барча мутасаддилари, хусусан, Тодд Боули ҳам қатнашган. Музокаралар жанг каби бўлган, бунга ақл бовар қилмайди.

20:00 га келиб келишув деярли барбод бўлганди, бироқ "Челси" таслим бўлмади, яна ва яна янги вариантлар тақдим этаверди. Энцо ҳам қарорида охиригача қатъий турди, натижада тиббий кўрик ўтказилди ва шартнома ярим тунга яқин имзоланди”, — дейди Фабрицио Романо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:45, 02.02.2023.
Ўқилди: 1940 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6559]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5812]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2910]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2822]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2731]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2481]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2449]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2153]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2087]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [1929]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик