Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Чой Канг Хи: «Ўзбекистонга қарши таркиб деярли тайёр»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 11 сентябрда Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасига қарши саф тортади. Бу ўйинга Корея терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Куни кеча Жанубий Кореянинг OSEN нашрига интервью берган терма жамоа бош мураббийи Чой Канг Хи Ўзбекистон терма жамоасига қарши тайёргарлик режа асосида кетаётганлигини таъкидлаб ўтди.

15 август куни корейслар ўз уйларида Замбияни қабул қилишди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўртоқлик ўйинида Чой Канг Хи Кей-лига клубларидан тузилган таркибни синовдан ўтказди. Табиийки, жиддий ўйинлар арафасида мураббий Европада тўп сураётган футболчиларни ҳам таркибга жалб қилиши аниқ.

“Ҳозирда кўз остимга олиб қўйган футболчилар 30-35 нафарга етган”, — дея сўзини бошлади Чой Канг Хи. “Маълумки, ўтган мавсум “Селтик”да ўйнаган Ки Сонг Ёнг янги мавсумда Англия премиер-лигасига ўтишга яқин турибди. Ўйлайманки, у “Суонси Сити”га ўтиш юзасидан расмиятчиликлар билан овора бўлса ҳам Ўзбекистонга қарши ўйинга етиб келади. Терма жамоамизнинг ундан умиди катта. Бу ўйинга албатта келиши шарт”.

Шунингдек, Чой Канг Хининг айтишича, у Ўзбекистонга қарши ўйинга Лондон олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган олимпия терма жамоасидан ҳам бир нечта ўйинчиларни жалб этади. Бундан бир неча кун аввал Англиянинг “Болтон” клубида тўп сураётган Ли Чунг Ёнг ҳам терма жамоа таркибидан жой олиши ҳақида хабарлар чиққан эди. Чой Канг Хи Европа жамоаларида тўп сураётган футболчиларига ҳал қилувчи ролни бермоқда. Ўзбекистонга қарши таркиб 27 августда эълон қилинади. 5 сентябрда терма жамоанинг барча аъзолари йиғилиб машғулотларга киришиши, “Европа легиони” эса терма жамоага Тошкентда қўшилиши кўзда тутилган.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:31, 23.08.2012.
Ўқилди: 4764 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.