Испания клублари январь ойидаги трансферлар учун қанча сарфлангани ҳисоблаб чиқилди.
Ла лига жамоалари жорий қишки трансферда янги футболчилар учун жами 28,2 миллион евро сарфлашди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 64 фоизга кам. Ўтган йилининг январь ойида Ла лига клублари трансферлар учун 78,8 млн евро сарф қилишганди.
Испан клубларининг жорий харажатлари МЛС (58 млн евро) ва Аргентина чемпионати (34 млн евро) клублариникига нисбатан камроқ бўлди.
Қишда Ла лигада 58та келишувлар амалга оширилди. Энг кўп пулни «Эспаньол» сарфлаган – 13,2 млн евро. Кейинги ўринларни «Бетис» (7 млн) ва «Жирона» (5 млн) банд этди.
Қишки трансферларда топилган даромадлар эса ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошди – 42,9 млн евро. Энг қиммат трансфер Алекс Моренога тегишли бўлди. «Бетис» уни «Астон Вилла»га 13,5 млн еврога сотди. Шунингдек, «Атлетико» Жоау Феликсни «Челси»га ижарага бериш орқали 11 млн евро ишлаб олди.