Кириш Регистрация

Даврон Файзиев Моуриньонинг футболчилар билан "тескари" бўлиб қолишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -


Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот котиби ва таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Моуриньонинг баъзи футболчилар билан кескин муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

"Гвардиоланинг баъзи юлдузлар билан чиқиша олмаганини айтдик. Бу борада Жозе Моуриньо ҳам қолишмайди. Мисоллар кўп. Энг охиргиси ва шу кунларда актуал ҳолатни келтириб ўтаман.

Моурнинг ғазабига учраган Николо Заньоло ярим йилга футболсиз қолиши мумкин. Бир пайтлар у янги Тотти ва “Рим императорлигига” даъвогар деб аталган. Ҳозир эса ҳойин тамғасига дучор бўлди.

Ҳаммаси Николонинг Моуриньо ўйин услуби ва ишлаш услубига мослаша олмагани сабабли клубдан кетиш хоҳишидан бошланди. Заньоло раҳбариятдан ўзини трансферга чиқаришни сўраган. Лекин қисқа муддат ичида тузукроқ таклиф бўлмади. Биргина Борнмут варианти бор эди. Мухлислар ҳам Заньолодан ҳафа бўлиб, унга турли таҳдидлар қилишди. Рома эса яхшироқ таклиф бўлмагач, Заньолога шарт қўйди. Ёки Борнмут ё ўринбосарлар таркиби. Чунки Моуриньо уни барибир ўйнатмайди. Заньоло кетишга розилик берди, лекин Борнмут унгача пулни сарфлаб бўлди.

Николо қолди, лекин унга жамоа билан шуғулланиш таъқиқи қўйилди. Фақатгина базада бир ўзи машғулот қилиши мумкин. Заньоло ўзига нисбатан асоссиз тазийқ юзасидан судга мурожаат қилмоқчи.

Шома, вақтида кетдинг ука)" - деб пост қолдирди Файзиев ўзининг телеграм каналида.

Киритилди: 21:27, 02.02.2023.
Ўқилди: 2026 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик