Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

«Андижон» спорт директори ва жамоа бошлиғи ҳам вазифасидан озод этилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 16-турда «Шўртан»га 6:1 ҳисобида мағлубиятга учралганидан кейин россиялик бош мураббий Александр Аверьянов истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнини Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида фаолият олиб бораётган Азамат Абдураимов эгаллади.

Айтиш жоизки, Абдураимов бунгача 2009 ва 2010 йилги мавсумда Самарқанднинг «Динамо» клубини бошқарган. «Андижон» эса ушбу мураббийнинг фаолиятидаги иккинчи жамоасига айланди.

Азамат Абдураимов кечанинг ўзидаёқ дастлабки машғулотни ҳам ўтказишга улгурди. У билан бирга дарвозабонлар бўйича мураббий Вячеслав Томилин ҳам «Андижон»да иш бошлади.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Александр Аверьяновдан ташқари спорт директори лавозимида ишлаётган Дмитрий Киргеев ва жамоа бошлиғи Анвар Солижонов ҳам ўз вазифасидан озод этилди. 

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:45, 24.08.2012.
Ўқилди: 4758 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик