Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Азамат Абдураимов: «Андижонга улкан мақсадлар билан келдим»

Баҳо:
+1 | -

Бир неча кун давом этган музокаралардан сўнг Азамат Абдураимов «Андижон» бош мураббий этиб тайинланди. Энди янги мураббий жамоани қийин вазиятдан олиб чиқишга ҳаракат қилади.

«Андижон»нинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни ўзи учун умуман мос эмас. Шу сабабли ҳам муваффақиятсизликлардан қутулиш учун Азамат Биродарович таклиф этилди. Якшанба куни «Андижон» ўз майдонида «Қизилиқум»ни қабул қилади. Янги бош мураббий эса клуб расмий сайти учун дастлабки фикларини билдирди.
  
«Андижон» мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган жамоа саналади, дейди Азамат Абдураимов. -  Бу ерда футболни жуда қадрлашади. Айниқса ишқибозларни алоҳида айтиб ўтган бўлардим. Бунинг устига клуб раҳбарлари ҳам футболнинг ашаддий жонкуярлари саналишади. Вилоят ҳокими ҳам футболни жуда яхши тушунишига ва уни қаттиқ севишига амин бўлдим. Айнан шу сабабли ҳам «Андижон» қийин вазиятда бўлишига қарамай, жамоага ёрдам беришга розилик билдирдим.

Тўғри, мен сеҳргар мураббий эмасман. Лекин ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ишласак, натижамиз ижобий томонга ўзгаради. Мен бу ерга улкан мақсадларни ўз олдимга қўйган ҳолда келдим. Биринчи навбатда ушбу мавсумда жамоани олий лигада олиб қолишимиз керак. Кейинги йилдан эса клуб ўз олдига жиддий вазифаларни қўяди». 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:51, 24.08.2012.
Ўқилди: 4395 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.