Патрик Виейра Премьер-лига ва Аёллар Суперлигасида қора танли мураббийлар етишмаслигидан хавотирда.
"Кристал Пэлас" мураббийи Англияда эркаклар ва аёллар олий дивизионида ягона қора танли мураббий ҳисобланади.
“Бу мени жуда хавотирга солмоқда. Менга буни тушуниш қийин. Ўйлайманки, бу ҳолат ҳали олдинда узоқ йўл борлигини кўрсатади", - деди Виейра.
"Кристал Пэлас" мураббийи аввалроқ "Футбол қора рўйхати"га киритилди, бу мукофот спортда ишлайдиган қора танлиларнинг саъй-ҳаракатларини эътироф этади.