"Кристал Пэлас" футболчиси жамоани тарк этади. Хабарларга кўра, "бургутлар" ҳужумчиси Вилфрид Заха январда клубни тарк этмоқчи бўлган.
Аммо раҳбарият бунга рухсат бермаган. Заха ёзда эркин агентга айланади. У "Кристал Пэлас" сафида 450 та ўйинда майдонга тушиб, 89 та голга муаллифлик қилган.