Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Лукас Моурага шартнома таклиф қилмоқчи, дея хабар бермоқда Экрем Конур.
30 ёшли ярим ҳимоячига таклиф қилиниши кутилаётган шартнома 3 йилга мўлжалланган. Моуранинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси ёзда тугайди.
Жорий мавсумда Моура “Тоттенхэм” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди.