"Атлетик" президенти Йон Уриарте клуб "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Андер Эррера билан текинга шартнома имзолаганини тасдиқлади.
Европадаги қишки трансфер ойнасининг сўнгги куни – 31 январь куни испан клуби дастлаб 33 ёшли футболчининг ижара муддатини узайтирган, кейин эса футболчи тўлиқ жамоага ўтгани маълум қилинганди.
"Ижара трансферга айланди. Битим бизга ноль еврога тушди. Биз ижара ёки трансфер учун маблағ тўламадик. Ниҳоят, шу ҳафтада биз бутун бюрократик жараённи якунладик”, - деди Уриарте Deia билан суҳбатда.
2022/23 йилги мавсумнинг биринчи ярмида Эррера "Атлетик" сафида 11 ўйинда 1 голли узатмани амалга оширди. 31 январь куни испаниялик футболчи Бильбао клуби билан 2024 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолади.