Мадриднинг “Атлетико” клуби президенти Энрике Сересо бош мураббий Диего Симеонени келаси мавсумда ҳам ўз лавозимида қолишига ишонтирди, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Айни дамда Мадрид клуби Испания чемпионатида 20 учрашувда 35 очко жамғариб, тўртинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, жамоа жорий мавсумда еврокубоклардаги иштирокини якунлади.
52 ёшли мутахассис 2011 йилдан буён “Атлетико”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида Мадрид клуби икки марта Испания чемпионати, Европа Лигаси ва Европа Суперкубогида ғалаба қозонган.