Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Насаф» - «Бунёдкор» ёшлари ўйиини «Насаф» стадионида бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Бугун Ёшлар лигасида иштирок этаётган жамоалар 17-тур беллашувларини бошлашади.

Хабарингиз бор, эртага 26 август куни мамлакат чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган  “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишади. Бугун эса мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги беллашув ўтказилади.

Иккинчи даврани Рўзиқул Бердиев қўл остида кўтаринки руҳда ўтказаётган (3 ўйин, 3 ғалаба) ёш футболчиларимиз “Бунёдкор”га қарши майдонга чиқишади. Тошкентлик футболчилари айни пайтда 16 учрашувдан 18 очко тўплаган ҳолда 10-поғонада бораётган бўлишса, қаршилик футболчилари 16 учрашувдан 26 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни эгаллаб туришибди. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада ўтказилган баҳсида тошкентлик футболчилари 87-дақиқада Сардор Қаҳҳоров томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабага эришишган.

“Насаф” футболчилари ўтган турда сафарда “Металлург”ни мағлуб этган бўлишса, “Бунёдкор” футболчилари ўз майдонларида “Нефтчи”га имкониятни бой беришди. Умуман ўринбосарларимиз бу учрашувга жиддий ҳозирлик кўришди. Ўтган турда сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис ҳужумчи Санжар Баратов майдонга туша олмаган эди. “Бунёдкор”га қарши ўйинда энди у жамоасига ёрдам бера олади.  Таркибда жароҳатланган футболчилар йўқ.

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ўринбосарлари ўртасидаги беллашув бугун 25 август куни соат 17:30да Қарши шаҳридаги “Насаф” (аввалги “Меҳнат”) стадионида бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:52, 25.08.2012.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.