Карим Адейеми Бундеслига тарихидаги энг тезкор футболчига айланди.
21 ёшли "Боруссия" ҳужумчиси 19-турда "Фрайбург"га қарши ўйинда (5:1) 36,7 км/соат тезликка эришди. Шунингдек у ўйин давомида гол ҳам урди.
Адейеми Бундеслиганинг кетма-кет иккинчи ўйинида гол урди - аввалги турда "Байер" билан ўйинда (2:0) ҳам у ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида Адейеми 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.