Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

1,2 миллиард еврога ноёб лойиҳа! "Интер" ва "Милан"нинг янги стадиони қандай бўлади?

Баҳо:
+ | -

Миланнинг икки клуби - "Милан" ва "Интер" янги стадион қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқчи. Жамоалар яхши анъанага кўра, рамзий "Сан-Сиро"да бўлгани каби, икки жамоа битта аренада ўйнашни давом эттирадилар. Шаҳар раҳбарияти билан муаммо узоқ вақт давомида ҳал қилинди, лекин барибир лойиҳа тасдиқланди. Қуйида янги стадион тафсилотлари келтирилган.

Стадион "The Cathedral" деб номланади. Бу аренанинг дизайни билан боғлиқ: унда Миландаги Дуомо собори элементлари, шунингдек, Виктор Эммануэл иккичининг қўшни галереяси қўлланилади. Лойиҳа Американинг Populous архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Il Fatto Quotidiano хабарига кўра, Милан аренасининг қурилиш қиймати 1,2 миллиард еврони ташкил qiladi.Ta'кидланишича, ишлар 2024 йилнинг январь ойида бошланиб, 2030 йилда якунланиши мумкин.

Стадион "Сан-Сиро" ҳудудида, эски стадион ёнида пайдо бўлади. Бироқ, афсонавий арена бузиб ташланиши мумкин. Бу масала бўйича баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Милан мери бунга изоҳ берди:

“Иккита вариант бор: ё жамоалар энг ёмон вариантлардан энг яхшисини танлаб, Сан-Сиро ҳудудида қолади, ёки стадион Сесто Сан Жованнида (Милан чеккасидаги шаҳарча) пайдо бўлади. Лекин ҳозирча ҳеч нарсага жавоб бера олмайман. Мен ҳамманинг манфаати учун ҳаракат қилишда давом этаман. Мен қарорни клубларнинг ихтиёрига қолдирмоқчиман, лекин бу тезроқ бўлиши керак".

Шу билан бирга, Италия маданият вазири ўринбосари Витторио Сгарби мухлисларни тинчлантирди: “Сан-Сиро” бузилмайди. Мен “Милан” бошлиғи Антонелла Раналди билан гаплашдим. У менга 2024 йилда бузишни чеклаш автоматик равишда кучга киришини айтди, чунки стадион архитектурасига охирги йирик аралашувдан 70 йил ўтди, бу 1954 йилга бориб тақалади.

Бироқ, демонтаж жараёни амалга оширилса, у Миланда бўлиб ўтадиган 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидан кейин бошланади. Келажакда мухлислар нафақат “Милан” ва “Интер”нинг, балки бутун Италия ва Европа футболи тарихининг бир қисмига тегишса, уят бўлади”.

Янги стадион - "The Cathedral" 65 000 томошабинга мўлжалланган, “Сан-Сиро” эса 80 000 томошабинга мўлжалланган. Бу мантиқий сабабларга кўра, чунки Милан дербисига ҳам 65 минг мухлис ташриф буюради. Шу билан бирга, аренада кўпроқ ВИП зоналар пайдо бўлади. Клублар стадионда пул ишлашни хоҳлашади: улар шунингдек, конференция маркази ва 68 минг квадрат метр майдонга эга улкан савдо маркази қуришни режалаштирмоқда.

“Милан” президенти Паоло Скарони ҳам лойиҳа ҳақида гапириб ўтди:

“Янги стадион ўзининг кучли ўзига хослиги ва таниқлилиги туфайли дунёдаги энг гўзали бўлади. Барча миланликлар учун очиқ бўлган жозибали арена, бу клубларнинг ўсишига ва уларнинг глобал рақобатбардошлигига ҳисса қўшади”.

“Милан” ва “Интер” ҳар йили 120 миллион еврогача даромад олишади, шундан 80 миллион евро стадион даромадларидан, яна 40 миллион евро маркетинг фаолиятидан тушади. Милан нафақат стадион, балки 110 000 квадрат метр майдонга эга бутунлай пиёдалар учун ҳудудга эга бўлади, унинг 40 фоизи парк яшил майдони бўлади. Ҳозирда стадион умумий майдонининг 27 фоизини эгаллаган автотураргоҳ махсус ер ости майдонига кўчирилади.

Populous бошқарувчи директори Кристофер Ли: "The Cathedral” дунёдаги энг машҳур стадионлардан бирига айланади”, - дейди.

Киритилди: 16:02, 05.02.2023.
Ўқилди: 3322 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.