Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида шу кунгача 15 марта тўқнаш келишган. Ўзаро қарама-қаршиликнинг илк йилларида ҳийла устунлик темирйўлчилар томонида эди. Жумладан, "Локомотив" кучлилар сафидаги илк мавсумида ҳар икки ўйинда ҳам муборакликлардан устун келишган. Сўнгра темирйўлчилар ўйинида бироз пасайиш кузатилди шекилли, хуллас 2005 йилги мавсумнинг 1-даврасида муборакликларни мағлуб этган "Локомотив" кетма-кет 7 ўйинда бўлажак рақибини бир марта ҳам енга олмади. Ушбу ўйинларнинг атиги биттасида дурангга эришган пойтахт жамоаси олти бор майдонни мағлуб ҳолда тарк этган. Фақат, 2009 йилнинг 18 апрелига келиб бу нохуш анъанага барҳам берилди.
Умуман, ортда қолган 15 учрашувнинг бештасида темирйўлчилар ғалаба нашидасини суришган бўлса, 9 ўйинда мағлубиятга учраган. Бир ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик табиийки "Машъал" жамоаси тарафида: 15-22. "Машъал" ва "Локомотив" жамоаларининг сўнгги учрашуви пойтахтимизнинг ТТЗ мавзесида барпо этилган янги "Локомотив" спорт мажмуасида ўтказилиб, унда Ислом Тўхтахўжаевнинг ажойиб зарбаси темирйўлчиларга муҳим ғалабани тортиқ этди.
2004 йил
"Локомотив" – "Машъал" – 1:0 (0:0). "ЖАР" стадиони. 5000томошабин
Гол: У.Қобилов (74, 1:0)
"Машъал" – "Локомотив" – 0:1 (0:1).Б.Вафоев номли стадион. 2000томошабин
Гол: О.Усмонхўжаев (7, 0:1)
2005 йил
"Локомотив" – "Машъал" – 2:0 (1:0)."ЖАР" стадиони. 3500томошабин
Голлар: В.Клишин Виктор (23, 1-0), Т.Яфаров (80, 2-0)
Четлатиш: М.Қосимов (83, иккинчи огоҳлантириш – "Машъал")
"Машъал" – "Локомотив" – 3:1 (3:0).Б.Вафоев номли стадион. 2000томошабин
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (23, 1-0), Б.Ваҳобов (30, 2-0), Ш.Мирхолдиршоев (32, 3-0), В.Клишин (62, 3-1)
2006 йил
"Машъал" – "Локомотив" – 4:1 (0:0). Б.Вафоев номли стадион. 4000томошабин
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (56-пен., 1-0), Р.Қодиров (75, 2-0), Р.Қодиров (78, 3-0), Ж.Жиямуродов (86, 4-0), Р.Бозоров (89, 4-1)
"Локомотив" – "Машъал" – 2:3 (0:1). "ЖАР" стадиони. 3000томошабин
Голлар: А.Ибрагимов (33, 0-1), Р.Бозоров (54, 1-1), Ж.Бобоев (80, 1-2), Ў.Икромов (88, 2-2), Ж.Бобоев (90+4, 2-3)
Четлатиш: Р.Қодиров (87, иккинчи огоҳлантириш – "Машъал")
2007 йил
"Локомотив" – "Машъал" – 0:0."ЖАР" стадиони. 2300томошабин
"Машъал" – "Локомотив" – 4:1 (3:0). Б.Вафоев номли стадион. 5000томошабин
Голлар: Х.Каримов (4-пен.,1-0), Р.Қодиров (40, 2-0), С.Шодмонов (45+1, 3-0), И.Хазигалиев (67, 3-1), В.Клишин (81, 4-1)
2008 йил
"Машъал" – "Локомотив" – 2:1 (1:0). Б.Вафоев номли стадион. 4150томошабин
Голлар: А.Ғофуров (20, 1-0), Г.Сапаргалиев (70, 2-0), О.Новкаров(85, 2-1)
"Локомотив" – "Машъал" – 1:2 (1:0). ТТЙМИстадиони. 5522 томошабин
Голлар: Я.Мандзукас (11, 1-0), Д.Ваниев (62, 1-1), Б.Қодирқулов (66, 1-2)
2009 йил
"Локомотив" – "Машъал" – 1:0(0:0). ТТЙМИ стадиони, 4372томошабин.
Гол: М.Умирзоқов (60)
"Машъал" – "Локомотив" – 1:0 (1:0). Б.Вафоев номли стадион. 3511томошабин
Гол: А.Гребенюк (38)
2010 йил
"Машъал" – "Локомотив" – 1:0(0:0).Б.Вафоев номли стадион. 4992томошабин
Гол: Г.Имедадзе (68)
Четлатиш: К.Махарадзе (89, икинчи огоҳлантириш– "Локомотив")
"Локомотив" – "Машъал" – 0: 2(0: 0).ТТЙМИ стадиони, 153 томошабин
Голлар: Н.Риндюк (54), Ж.Бобоев (87)
Четлатиш: М.Умирзоқов (69, иккинчи огоҳлантириш – "Локомотив")
2012 йил. 15 июнь, 10-тур (жума)
"Локомотив" – "Машъал" – 1: 0 (1: 0)."Локомотив" спорт мажмуаси, 2018 томошабин
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), М.Шарипов, А.Қўлдошев (иккаласи ҳам Бухоро), М.Мухамедов (Тошкент вил.)
Гол: И.Тўхтахўжаев (13)
"Локомотив": П.Бугало, И.Иномов, Д.Рахматуллаев, С.Абдуллаев(Д.Жаббаров 70), З.Тожиев (О.Новкаров 80), А.Шадрин, Р.Хачатрян, И.Тўхтахўжаев, Ш.Шарипов, Б.Юлдошев, С.Усмонхўжаев (Э.Жаҳонов 55).
"Машъал": С.Қувватов, Д.Ваниев, И.Фомичев, Т.Линдберг, С.Шодмонов (Б.Давлатов 78), Ш.Муҳаммадиев, И.Петкович, Г.Сапаргалиев, А.Шодмонов (Ж.Абдумўминов 62), М.Ғофуров, Т.Дадашев (Ш.Шаймонов 78).
Огоҳлантиришлар: И.Тўхтахўжаев (52), Э.Жаҳонов (75) – Г.Сапаргалиев (43), С.Шодмонов (69), Ж.Абдумўминов (90).
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).
Энг яхши ўйинчилар: И.Тўхтахўжаев – С.Шодмонов.
Ваниев ҳамон етакчи
Жамоаларнинг ўзаро тўқнашувларида энг кўп майдонга тушган футболчи "Машъал" таркибида муваффақиятли тўп суриб келаётган жамоа фахрийси ва сардори Дилявер Ваниев саналади. Ушбу чарм тўп устаси "Локо" – "Машъал" қарама-қаршилигида 11 марта майдонга тушган. Бу борада кейинги кўрсаткич "Локомотив" клубида етти мавсум тўп сурган Марсель Идиатулин ва ҳозирда "Гулистон" шарафини ҳимояи қилаётган Рустам Қодировларга тегишли. Улар мос равишда 9 ва 8 марта ўзаро ўйинларда иштирок этишган. Бироқ, ҳозир ушбу трио орасида фақатгина Ваниев муборакликлар сафида фаолиятини давом эттирмоқда ва агар "Машъал" сардори эртага майдонга тушадиган бўлса, ўз рекордини янгилайди. Дарвоқе, Ваниев майдонда ҳаракат қилган вақти бўйича ҳам бошқалардан яққол устунлик қилмоқда. Дилявер 11та учрашувни тўлиқ ўтказган.
"Локомотив" ва "Машъал" қарама-қаршилигининг тўпурари, деган ном бир йўла уч нафар футболчига тегишли. Ш.Мирхолдиршоев, В.Клишин ва Р.Қодиров ўзаро ўйинларда бир хил – учтадан тўп киритишган. Улар орасида Клишин ҳар икки жамоа сафида тўп киритишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Умуман, ҳар икки жамоа сафида ҳаракат қилган ўйинчилар кўпчиликни ташкил этади. Аммо, фақат Клишинга ҳам "Локомотив", ҳам "Машъал" жамоалари таркибида тўп киритиш насиб этган. Жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигига оид қизиқарли факт: ўзбек футболининг ёрқин юлдузи, ҳозирда "Бунёдкор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқараётган Миржалол Қосимов фаолиятидаги илк ва ягона қизил карточка билан айнан "Локомотив" – "Машъал" жамоалари ўйинида "сийланган".