Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус яна ирқчиликка хос ҳақоратларга учради.
DAZN нашрининг хабарига кўра, Ла Лиганинг 20-туридан ўрин олган “Мальорка”га қарши ўйинда (0:1) “Мальорка” мухлисларидан бири бразилиялик футболчига қараб: “Сен маймунсан! Сен маймунсан!” - деб бақирган.
Эслатиб ўтамиз, ўйин танаффус вақтида "Реал" футболчиси унинг ҳаракатларига салбий муносабат билдирган рақиб мухлисларига футболкадаги Мадрид логттипини кўрсатиб ўтган эди. Танаффусдан сўнг, "Мальорка" ҳимоячиси Антонио Раильо Винисиуснинг ишорасига муносабат билдирди. Ўйиндаги вазиятларнинг бирида у либосини ушлаб, клуб эмблемаси туширилган қисмни Винисиуснинг юзига олиб келиб, уни ўпишни таклиф қилди.
Ўйиндан сўнг “Мальорка” мухлислари бразилиялик футболчини “балабол” ва “аҳмоқ” деб ҳақорат қилишди.