Франциянинг «ПСЖ» клуби Португалиянинг «Порту» клуби ҳимоячиси Никлас Отамендига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда O Jogo интернет нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, клуб футболчининг хизматларига ҳимоянинг ўнг қаноти учун қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Порту" клуб билан тузган шартномаси 2016 йилга қадар мўлжалланган бўлиб футболчини қўйиб юбориш суммаси 15 миллион еврони ташкил қилади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Отаменди янги бошланган Португалия чемпионатида клуби сафида икки учрашувда майдонга тушишга улгурган.