Ёшлар Биринчилигида 17-тур учрашувлари старт олди.
25 август куни Ўзбекистон Ёшлар Биринчилигида 17-тур учрашувлари старт олди. Тур анча сермаҳсул бошланди – турнинг биринчи кунида ўтказилган тўртта учрашувнинг учтасида дарвозаларга камида бешта гол урилди.
Олмалиқда бўлиб ўтган «Олмалиқ» ҳамда «Бухоро» ёшлари ўртасидаги учрашувда йирик – 7:0 ҳисобидаги натижа қайд этилди. Шу куни майдон эгалари меҳмонлар дарвозасига жами еттита гол урди. Тўраев ҳамда Лупашко дублга эришган бўлса, Мирзаев хет-трикни қайд этди.
Қаршида бўлиб ўтган «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» ёшлари ўртасидаги ўйинда 4:3 ҳисоби қайд этилди ва унда меҳмонлар ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимдан сўнг «Насаф» рақиб устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, бироқ иккинчи бўлимда тошкентлик футболчилар, ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда, учта гол уришга муваффақ бўлишди. Қайд этиш жоиз, айнан шу ўйин ҳозирча турнинг ҳам энг қўпол ўйини бўлиб турибди – унда етти футболчи огоҳлантирилиб, яна иккитаси майдондан четлатилди.
Мусобақа пешқадами – Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоаси эса кетма-кет иккинчи учрашувда имкониятни бой берди. «Андижон»га қарши ўйинда Евстафеев шогирдлари 38-дақиқага қадар ҳисобда олдинда ҳам боришди, бироқ кейинги дақиқаларда андижонликлар яна иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Ушбу ўйинда ҳам етти нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилиб, яна биттаси майдондан четлатилди.
Турнинг қолган учрашувлари 26 август, якшанба куни бўлиб ўтади.
Ёшлар Биринчилиги, 17-тур учрашувлари
25 август, шанба
«Машъал» (Муборак) – «Локомотив» (Тошкент) - 1:1. 178 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), С. Сатторов, Ф. Усмонов, Н. Қосимов.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Ж. Абдумўминов (59) – С. Усмонхўжаев (20).
Огоҳлантиришлар: И. Тошпўлатов (42) – С. Усмонхўжаев (22).
Четлатиш: С. Усмонходжаев (иккинчи огоҳлантириш, 82).
«Андижон» (Андижон) – «Қизилқум» (Зарафшон) – 3:2. 98 томошабин.
Ҳакамлар: А. Рубаков (Тошкент), А. Жўрахонов, З. Абдураҳмонов, А. Исамутдинов.
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: А. Тўхтасинов (15, пенальти, 38, 77, пенальти) – И. Рогованов (16, 34).
Огоҳлантиришлар: Д. Усмонов (58), А. Нормуҳамедов (62), А. Қаюмов (71), Ф. Салоҳитдинв (76) – У. Каримов (55), И. Отабаев (69), Ф. Қамбаров (73).
Четлатиш: У. Каримов (иккинчи огоҳлантириш, 90).
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бухоро» (Бухоро) – 7:0. 231 томошабин.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), Р. Саҳобутдинов, И. Комилов, Х. Мирзааҳмедов.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Голлар: З. Тўраев (10, 70), Ш. Мирзаев (19, 21, 42, пенальти), А. Лупашко (48, 72).
Огоҳлантиришлар: Д. Юсуфжонов (40) – И. Хайров (18), Ш. Аббосов (41).
«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент) - 3:4. 381 томошабин.
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Калинин, Ф. Норсафаров, З. Раҳматова.
Назоратчи: В. Штерн (Тошкент).
Голлар: М. Камолов (20), Н. Санақулов (40), У. Дадабоев (45) – Д. Мирабдуллаев (30), А. Раҳматуллаев (49), Б. Пардаев (73, 80).
90+1-дақиқада Э. Бойматов («Насаф») пенальтидан фойдалана олмади.
Огоҳлантиришлар: С. Баратов (38), М. Мўминов (52), Н. Санақулов (56) – К. Тожибоев (36), Д. Жўраев (56), Х. Асқаров (57), З. Ўринбоев (70), Б. Пардаев (84).
Четлатишлар: Д. Жўраев (иккинчи огоҳлантириш, 75), Х. Асқаров (иккинчи огоҳлантириш, 90+1).