Ҳужумчи Златан Ибраҳимович жароҳатидан фориғ бўлиб, “Милан” сафида машғулотларни бошлади.
Манба берган хабарга кўра, швециялик ҳужумчи 10 февраль куни бўлиб ўтадиган "Торино"га қарши А Сериянинг 22-тур учрашувида "россонерилар" таркибида майдонга тушади.
Ибраҳимович охирги марта 2022 йилнинг 22 май куни майдонга тушган. Ўшандан сўнг Златан тиззасидан операция қилинганди.