Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Абдураимовдан ажойиб дебют

Баҳо:
+ | -

"Андижон"ни қабул қилганига атиги 3-4 кун бўлган Азамат Абдураимов, янги жамоаси билан ўзининг илк учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва андижонлик мухлислар қалбида умид учқунларини уйғотди.

Голлар биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимнинг бошида киритилди. Ҳисоб 4:0га етганидан кейин футболчилар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди ва бу вазиятда "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Ғулом Ўрунов майдондан четлатилди. Бир киши кам бўлиб қолишига қарамай, зарафшонликлар битта жавоб  тўпини киритишди.

Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида ҳакам Икром Иброҳимовни майдондан четлатиб, жамоалардаги ўйинчилар сонини тенглаштириб қўйди. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида эса Мўйдин Мамазулумов яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйинда дублга эришди. Якуний ҳисоб эса 5:1.

Ушбу ғалабадан кейин "Андижон" ҳозирча 12-ўринга кўтарилиб олди. Андижондаги ўйин тугаган пайтда "Машъал" "Локомотив" билан дуранг ўйнаётган бўлса, "Динамо" ўзининг ўйинини эртага ўтказади.

Олий лига. 17-тур
"АНДИЖОН" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 5:1 (2:0)
Голлар: Л.Солиев (33), И.Отахонов (40), М.Мамазулунов (47, 90), О.Валижонов (53) - А.Власичев (63)
"Андижон": Ю.Цой, А.Ғуломхўжаев, М.Ҳаитов, И.Отахонов (Б.Ғозиев 88), М.Мамазулумов, Л.Солиев (Л.Мдивнишвили 75), О.Валижонов, Р.Аъзамов (Б.Абдураҳимов 61), И.Иброҳимов, И.Маматказин, Р.Раҳмонов
"Қизилқум": П.Леус, А.Самадов, Т.Кагиров, Ғ.Ўрунов, А.Власичев, М.Умрзоқов, Ш.Жўраев, А.Холиқов, А.Агалиев, И.Ильин, С.Шихов
Четлатишлар: И.Иброҳимов (78) - Ғулом Ўрунов (60)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:57, 26.08.2012.
Ўқилди: 4784 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.