"Актобе" ва "Тобол" жамоалари ўртасидаги баҳс Қозоғистон Премьер-лигасининг энг принципиал ўйини ҳисобланади. Жамоалар бугун Толдиқўрғон шаҳрида тўқнаш келишди.
Актобеликлар сафида ўзбекистонлик "трио" ҳар доимгидек асосий таркибда майдонга тушди. Ўйиннинг 13-дақиқасида "Актобе" вакиллари бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очишди.
37-дақиқада эса Бикмаев ва Гейнрих гол уриш учун ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади. Марат жарима майдончасига ёриб кириб, дарвозага зарба берди. Дарвозабон қайтарган тўп Александрга келиб тушди. Гейнрихнинг айланиб берган зарбасини ҳам дарвозабон қайтарди.
Иккинчи бўлим бошида эса "Тобол" ҳисобни тенглаштирди. Шундан кейин ҳам Бикмаев ўз услубида дарвоза томон зарбалар бериб турди. Марат 74-дақиқада ўз ўрнини Байерга бўшатиб берди.
Орадан кўп ўтмасдан, мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар ҳам бурчак тўпидан сўнг гол ўйин қайдномасидан ўрин оладиган бўлди. 81-дақиқада эса меҳмонлар бурчак тўпидан кейин гол уришлари мумкин эди. Гейнрихнинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди. Ўйиннинг 90+1-дақиқасида собиқ "Бунёдкор"чи Эмиль Кенжисариев олис масофадан чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Жанговар дуранг!
Қозоғистон Премьер-лигаси. 21-тур
"ТОБОЛ" - "АКТОБЕ" - 2:2
"Актобе": Сидельников, Бадло, Примус, Смаков, Хайруллин, Кенжисариев, Лисенков, Ковальчук, Гейнрих, Бикмаев (Байер 74), Кападзе