Антонио Кассано "Рома"нинг "Эмполи"га (2:0) қарши учрашувдаги ўйинини танқид қилди.
"Рома"? Оддий ўйин: иккита бўлим, иккита гол. Ўйин натижаси дастлабки 10 дақиқадаёқ ҳал бўлди.
Моуриньо "Эмполи"га тўпни назорат қилишга имкон берди, аммо ўзлари ҳеч нарса қила олишмади. 70 000 томошабин мухлис кўз ўнгида ўз майдонида бундай ўйнаб бўлмайди, лекин Моуриньодан бошқа ҳеч нарса кутмаслигингиз керак эди.
У ўзининг 20 йиллик фаолияти давомида буни уддалади ва у ҳали ҳам шундай ўйнайди. Футболчиларни у танлайди, мен эмас. Фалокатга мен эмас, у сабабчи бўлди. Барча фақат натижаларга қарайди, лекин эртами-кечми одамлар ҳаммасини тушунишади", - деди Кассано.