Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Арсенал" сардори: "Криштиану Роналду оқкўнгил ва доимо ёрдамга тайёр эди"

Баҳо:
+ | -

Мартин Эдегор ўз интервьюларидан бирида Криштиану Роналдуни мақтади. Унга кўра, Роналду норвегиялик футболчига "Реал"даги муҳитга мослашиши учун катта ёрдам берган. "Арсенал" сардори 2015 йили 3 миллион фунт эвазига "Реал" томонидан харид қилинади. Эдегор Испанияга келганида бор-йўғи 16 ёшда эди. Табиийки, у испанчани билмаган. Аммо Мартиннинг бахтига "Реал" сафида инглиз тилини биладиган бир нечта футболчилар бор эди. Криштиану Роналду, Лука Модрич ва Тони Кроос инглиз тилида гапира олган.

24 ёшли "Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ўзининг футбол дунёсидаги илк саргузаштини шундай тасвирлайди: "Мен илк бор "Реал" кийиниш хонасига кирганимда футболчиларнинг менга қандай муносабатда бўлишини ўйлаётгандим. Мени ёш бола, испан тилини билмайди деб бир четга чиқариб қўймасмикин деб ҳадиксирардим. Аммо бу фикрим хато эди. Янги жамоадошларимнинг бари меҳрибон ва очиқкўнгил эди. Улар ичида Модрич, Роналду ва Кроослар инглиз тилини билар экан. Шу сабаб улардан кўпроқ қўллов олдим. Йигитлар менга ўз маслаҳатлари билан катта ёрдам беришди. Аммо уларининг ҳеч бири мени, ўз ўрнини олиб қўяди деб қайғурган дея олмайман. Айниқса, Роналду менга ўз укаси каби муомалада бўлди. У ҳар доим ёрдамга тайёр эди".

Мартин Эдегор "Реал" тарихида энг ёш дебют қилган футболчига айланган. У 2015 йилнинг май ойида, атиги 16 ёш 157 кунлигида Роналду ўрнига майдонга тушганди. Ўшанда "Реал" "Хетафе"ни 7-3 ҳисобида енгади. Аммо "Арсенал" сардорининг Испаниядаги фаолиятини омадли дея олмаймиз. Чунки у олти ярим йил давомида "қаймоқранглилар" сафида атиги 11 марта майдонга тушган холос. Чунки 24 ёшли футболчининг Мадрид жамоасидаги асосий даври ижараларда кечган. Уни 2021 йилнинг бошида "Арсенал" ижара асосида олиб келади. Ўша йилнинг ёзида эса 30 миллион фунт эвазига бутунлай сотиб олади. Кўпчилик, Эдегорнинг майдондаги бугунги ҳаракатларини Месут Ўзилга қиёслайди. Бу бежиз эмас, албатта...

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:35, 11.02.2023.
Ўқилди: 3118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.