Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Равшан Ҳайдаров: «Жамоам иштиёқсиз ҳаракат қилди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олий лигасининг 17-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Қизилқум"  жамоалари учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган «Қизилқум» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров  ўийн борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Афсуски бугунги ўйин учун тузиб чиққан режаларимиз дастлабки иккита стандартдан киритилган голдан кейин барбод бўлди. Бундан руҳланган «Андижон» жамоаси ўйинни янада кучайтиришди. Натижада йирик ҳисобда ютқаздик".

- Ҳакамлар ҳақида фикрингиз қанақа?
- Улар ўз даражасига яраша ҳакамлик қилишди.

- Қизил карточкаларга муносабатингиз қандай бўлди?
- Ҳакам оз-моз ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборди.  Даҳанаки жангларнинг олдини ололмади. Бундай ҳолатларни бошиданоқ сариқ карточкалар билан тўхтатиб бориши керак эди.

- Жамоангиз майдонда 10 киши бўлиб қолганидан кейин ўйинни кучайтиришди ва гол ҳам урди. Бундай ўйинни олдинроқ амалга оширса бўлмасмиди?
- Албатта, режамизда ўйинни кучайтириш ҳам бор эди. Ўзи «Андижон» жамоаси бугун янги мураббий бошчилигида бошқача руҳ билан майдонга тушишини билардик. Қолаверса, уларнинг ҳозирги вазият эгаллаб турган ўрни ҳам уларни учрашувнинг бошиданоқ ҳужумга ўтишини билардик. Биз мана шундай паллаларда совуққонлик билан қарши ҳужумда ўйнашимиз керак эди. Лекин стандарт вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Биринчисида ҳимоячилар ва иккинчисида дарвозабонимиз хато қилди. Иккинчи бўлимнинг бошидан ҳужумга ўтгандик. Аммо мезбонлар қарши ҳужумларда бизни жазолади.

- Иккинчи даврада «Қизилқум»  ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. Жамоага нима етишмаяпти?
- Тўғрисини айтганда, ўйинчиларимизнинг савияси унчалик юқори эмас. Биз фақат жамоавий ўйин, катта иштиёқ ва катта ҳажмдаги ишни бажариш орқали очколаримизни йиғиб бораётгандик. Лекин биринчи даврадан кейин ҳимоя чизиғимиздаги асосий футболчи Рустам Боқиев кетиб қолди. Шундан кейин ҳимоямизда механизм бузилди ва тушунмовчиликлар пайдо бўлди. Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин йигитларда қандайдир иштиёқ пасайди. Ўртамиёна маҳоратга эга футболчиларнинг иштиёқ билан ўйнай олмаслиги мана шундай натижаларга олиб келади.

- Бугунги йирик ҳисобдан кейин жамоанинг руҳий тикланиши қандай кечаркин?
- Ишлашда давом этамиз. Футболчиларни ўзига келтиришга ҳаракат қиламиз. Бу ҳолатлар иш жараёнида бўлиб туради.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:56, 28.08.2012.
Ўқилди: 3916 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.