"Барселона"дан шу қишда Мадрид клубига ўтган "Атлетико" ҳужумчиси Мемфис Депай Испания чемпионатининг 21-турида "Сельта"га қарши ўйинда "матрас" сафидаги урган биринчи голи ҳақида фикр билдирди (1:0).
"Жуда бахтлиман. Мен бу ажойиб клубга гол уриш учун келганман. Энди мен жамоанинг муҳим фигурасига айланиш учун кўпроқ гол уриш имкониятларини кутаман", - деди Депай.
Депай "Атлетико" учун жами тўртта ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Испания чемпионатининг 21-туридан кейин “матрасчилар” 38 очко жамғариб, турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида жойлашган.