Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Карим Бенземанинг шартномаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Хабар қилинишича, футболчи аллақачон мадридликлар билан келишувни 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирган.
«Бенземанинг «Реал» билан шартномасини узайтирганини билмайман. Лекин ўйлайманки, бундай афсонавий футболчилар ўз фаолиятини «Реал»да якунлашга лойиқдир», - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Мадрид клуби таркибида футболчи 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жамоа билан биргаликда у 23 та совринни қўлга киритди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Реал Мадрид» Ла Лигада 20 та ўйиндан кейин 45 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Бензема жорий мавсумда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.