Ҳафта охирида А Серия доирасида "Монца" ва "Милан" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
"Монца" раҳбарлари - Силвио Берлускони ва Адриано Галлиани илгари "Милан"да ишлагани кўпчиликнинг ёдида бор.
Адриано Галлиани бўлажак жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Берлускони учрашувда иштирок этади. Шанба куни биз у билан тушлик қилдик ва у ўйинда бўлишга ваъда берди. Менга ўхшаб, президент "Милан" ҳақида гапирганда доимо “биз” сўзини ишлатади. Шундай қилиб, шанба куни биз бизга қарши бўламиз. Бу ўйинда ким гол уришидан қатъий назар, мен хурсанд бўламан" - деди Галлиани Sky Sports Italia билан суҳбатда.