Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 3-турда Аронянга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз кеча чиройли ғалабага эришган бўлса, бугун 3-тур доирасида Левон Аронянга қарши ўтказилган ўйинда осон мағлубиятга учради.

Қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз учун баҳснинг дебют қисми муваффақиятли чиқмади. Боз устига, ватандошимиз 14-юришда "F" йўлакдаги пиёдани суриб, қўпол хатога йўл қўйди. АҚШлик спортчи эса ушбу хатодан унумли фойдаланиб қолди.

Ўз навбатида Аронян ҳам 22-юришда хатога йўл қўйиб, Нодирбек учун имконият яратганди, аммо ватандошимиз бу имкониятдан фойдалана олмади. Натижада Абдусатторов 31-юришга келиб мағлубиятни тан олди.



Ушбу мағлубият ўзбекистонлик спортчининг жадвалдаги ўрнига албатта таъсир қилади. У жадвалнинг ўртароғига тушиб кетади. Абдусатторов эртага 4-тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:08, 18.02.2023.
Ўқилди: 1977 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик