Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Поттер «Челси»нинг мағлубияти учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Грэм Поттер Англия премьер-лигасининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган «Саутгемптон»га қарши ўйиндаги мағлубият (0:1) учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

«Биринчи бўлимда ўз даражамиздан паст ҳаракат қилдик. Жеймс Уорд-Проус жаримадан гол урди. Бу жиҳатдан у кучли. «Саутгемптон»га тан бериш керак, улар ўйинни ўзгартира олишди.

Иккинчи бўлимда биз ўйинимизни кучайтирдик ва голли вазиятларга эга бўлдик. Улардан фойдаланиш керак эди.

Яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Масъулиятни ўз зиммамга оламан», – деди Поттер.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 07:54, 19.02.2023.
Ўқилди: 1388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик