Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Байрамингиз муборак, азиз ватандошлар!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги 31 август куни қабул қилинган бўлса-да, халқимиз 1 сентябрь куни бу кунни байрам сифатида нишонлашади. Бугун Мустақиллигимизга 21 йил тўлди.

Ушбу муқаддас байрам билан барчани муборакбод этган ҳолда, ҳар бир юртдошимизга тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт тилаймиз. Сўнгги йилларда турли кўрсаткичлар бўйича ўсишга эришаётган Ўзбекистонимиз янада улкан марраларни қўлга киритишини чин дилдан истаймиз.

Куни кеча мустақил иншоати сифатида "Бунёдкор" спорт комплекси фойдаланишга топширилди. Мазкур стадион барчани қойил қолдиргани бор гап. Футболимиз ҳам ана шундай ажойиб стадион каби халқаро майдонларда қойилмақом натижаларни қўлга киритишига тилакдошмиз.

Боз устига, ушбу йил ўзбек футболи ўзининг 100 йиллигини нишонламоқда. Йил тугашига эса 4 ой вақт қолмоқда. Ана шу қисқа муддат эса терма жамоамиз учун ўта муҳим ҳисобланади. ФУтболчиларимиз сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида ўтказадиган ЖЧ саралашининг 3та ўйинида максимал натижани қўлга кирита олса, Бразилия-2014 йўлланмасини деярли ҳал қилиб қўяди.

Муқаддас байрам арафасида ният қилайлик, терма жамоамиз ана шундай юксак вазифани уддаласин, "Бунёдкор" Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсин, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз қитъа чемпионатларида муваффақиятли иштирок этиб, ЖЧга чиқишсин, болалар футболи ривожлансин. Қисқа қилиб айтганда, футболимиз гуллаб яшнасин. Спортчиларимиз мустақил юртимизга кўплаб ғалабали онларн тақдим этаверишсин.

Барчангизга Мустақиллигимизнинг 21 йиллик шодиёнаси муборак бўлсин!

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:59, 01.09.2012.
Ўқилди: 5083 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5602]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3587]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3262]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3122]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3048]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2910]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2665]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2479]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2304]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик